2019 йил 30 апрель куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Т.Х. маст ҳолда уйида оилавий жанжал туфайли қизи С.У.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, С.У. касалхонага ётқизилиб, Т.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.