Тошкент ҳарбий округи тарғибот гуруҳи Ички ишлар ва Миллий гвардия мутасадди ходимлари билан биргаликда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида кенг кўламли дезинфекция ишларини олиб боришди.
Шаҳарнинг энг қайноқ нуқталари, марказий кўчалар, бозор ва савдо муассасалари ҳудуди кимёвий моддалар билан тўлиқ «тозаланди».
Ҳамкорликдаги гуруҳларнинг тозалаш ишлари кун-у тун давом этмоқда.
Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати