Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Янгиерда субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

A A A
Янгиерда субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Р. фуқаро Ж.Т.га 10 млн сўм эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ховос шаҳарчасида янги қурилган уйлардан бирини субсидия асосида олиб беришга ёрдамлашишни ваъда қилиб, олдиндан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Г.Р. 2022 йилнинг декабрь ойида фуқаролар Д.Н. ва А.Н.нинг ишончига кириб, уларга субсидия орқали уй-жойга муҳтож оилаларга ажратиладиган хонадондан бирини олиб бериш эвазига 10 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:27 09.02.2023. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!