Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Янги Зеландияда 50 та қора дельфин ўзини қирғоққа ташлади

Янги Зеландияда 50 та қора дельфин ўзини қирғоққа ташлади

Янги Зеландия жанубий оролларининг шимолий қисми, Крайстчерчнинг шимоли-ғарбида жойлашган Фаруэлл-спит қирғоқларига 50 та қора дельфин сузиб чиқди. Уларнинг тўққизтаси нобуд бўлди. Бу ҳақда Radio New Zealand радиосига таяниб «ТАСС» хабар берди.

Радиостанция маълумотларига кўра, воқеа жойига етиб келганлар у ердан 49 та қора дельфинни топди. Жониворлар Голден Бей кўрфазининг Фаруэлл-спит қисмидаги саёз жойларда туриб қолган. Қутқарув гуруҳи етиб келгунича уларнинг тўққизтаси нобуд бўлди, қолганларини қутқариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Янги Зеландия Табиат ва тарихий обидаларни муҳофаза қилиш департаменти ходими Аманда Харвининг сўзларига кўра, тирик қаолган дельфинлар «ўзларини яхши ҳис қилмоқда», қутқарув гуруҳи уларга тўлқинлар тинганидан кейин денгизга чиқишига ёрдам беради.

Аввал, 2017 йилда Фаруэлл-спит қирғоқларида қора дельфинларнинг оммавий нобуд бўлиши кузатилган. Қирғоққа чиқиб қолган 700 та дельфиннинг 250 таси нобуд бўлган ва 450 таси қутқариб қолинган.

Киритилди: 16:13 26.02.2021. Ўқилди: 2147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!