Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Янги Зеландия Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди

Янги Зеландия Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди


Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Петерс Россия компаниялари ва фуқароларига қарши янги санкциялар пакети жорий этилганини маълум қилди.

Бу ҳақда вазирлик раҳбарининг мамлакат ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотига асосланиб “Репорт” хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, янги чекловлар Россия нефти нархлари ва айрим товарларнинг ушбу мамлакат ва Беларусга воситачилар орқали экспорт қилинишига, шунингдек, Россия фуқаролари ва компаниялари учун молиявий-иқтисодий чекловларга таъсир қилади.

Янги Зеландия Россиянинг 45 фуқароси ва мавжуд чекловларни, жумладан, мамлакат мудофаа саноати учун технологияларни сотиб олишни четлаб ўтишга алоқадор 16 ташкилотга нисбатан санкциялар жорий қилди.

Киритилди: 10:42 29.02.2024. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!