Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Янги хавф: номаълум касалликка чалинганлар сони ортмоқда

A A A
Янги хавф: номаълум касалликка чалинганлар сони ортмоқда

Ҳиндистоннинг жанубий штати Aндҳра Прадеш шаҳрида сувнинг ифлосланишига боғлиқлиги айтилаётган номаълум касалликка чалинганлар сони ортишда давом этмоқда.

Якшанба кунидан бошлаб касалхоналарга 848 киши бош айланиши, тутқаноқ ва титраш аломатлари билан кириб келди. Битта ўлим қайд этилди. Шу билан бирга, шифокорлар ҳозирги кунда аниқ диагноз қўя олмаяпти.

Касалликнинг асосий версияси сифатида хлоророрганик моддалар таъсири эканлиги айтилмоқда.

Аввалроқ штат ҳокимияти касалликнинг тарқалиши коронавирус билан боғлиқ эмаслигини маълум қилган еди. Мутахассислар ушбу касалликка сувнинг оғир металлар, фосфорорганик бирлашмалар ёки пестицидлар билан ифлосланиши сабаб эканлиги ҳақида гапирмоқда.

Киритилди: 11:48 08.12.2020. Ўқилди: 5749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар