Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

28 январь куни "Zoʻr TV" телерадиокомпаниясининг «Renessans Hall» суратга олиш мажмуасида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини топшириш маросими ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тадбирни очиб берган Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ таъсис этилган ушбу мукофотни топшириш маросими Янги Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётганини алоҳида таъкидлади.

«Энг муҳими, номзодлар «Миллий танловлар» платформасида очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида кенг жамоатчиликнинг онлайн овоз бериши орқали аниқланди. Аниқроғи, бугун ўз йўналишида «энг яхши» деб топилганлар халқимиз томонидан холис баҳоланди", — деди вазир.

Қайд этиш жоизки, мукофотга номзодлар театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан 20 та номинация бўйича саралаб олинди.

Демак, номинациялар бўйича қуйидагилар ғолиб бўлди:

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси — Хушнуд Солижонов

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси — Гулбаҳор Эрқулова

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши ранг тасвир рассоми — Зебинисо Шарипова

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши — Ботир Ҳакимов

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши кутубхоначиси — Фарҳод Жўраев

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши вазирлик телелойиҳаси — «Актёр»

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси — Жамила Шермуҳаммедова

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши адиби (шоир) — Ботир Эргашев

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши бастакор — Нодир Умаров

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши раққосаси — Дилноза Ортиқова

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши созандаси — Дониёр Юнусов

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши бадиий жамоаси — Суғдиёна Ўзбек халқ чолғулари комер оркестри

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши театр актрёри — Аброр Мухиддинов

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши театр актрисаси — Гуласал Раҳманова

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши цирк артисти — Стежка Вероника

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши театр режиссёри — Асқар Холмўминов

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши ёш бахшиси — Улдавлет Сарсенбаева

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши опера ижрочиси — Умид Исроилов

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси — Нилуфар Усмонова

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси — Жалолиддин Аҳмадалиев

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар кутубхона соҳасида фаолият юритаётганлар эътироф этилмаган. «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини топшириш маросимига эса айнан «Йилнинг энг яхши кутубхоначиси» номинацияси ҳам киритилди.

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Таъкидлаш керакки, ўзбек санъатининг ёрқин намоёндалари ижросидаги гўзал куй-қўшиқлар, турли рақслар, сўз усталари чиқишлари ва бошқа кўнгилочар шоулар маросимга ўзгача шукуҳ бағишлади.

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти ғолиблари аниқланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бу каби тадбирлар, албатта, Ўзбекистон маданияти, санъатининг янада тараққий этиши ва бутун дунёда тан олинишида муҳим аҳамиятга эга.

Киритилди: 10:17 30.01.2023. Ўқилди: 6209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!