Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилади

«Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилади

Давлатимиз раҳбари соҳада таълим, қурилиш ва санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ҳамда ходимлар маданиятини қамраб оладиган «Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилишини маълум қилди.

– Ҳар қандай инсон поликлиникага кирганда, аввало, озодаликни, тартибни, маданиятни кўриши керак,

– деди Президентимиз.

Шу боис, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.

Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.

Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.

Киритилди: Бугун 12:41. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!