Депутат Р.Кушербаевнинг телеграм каналида Яшнобод туманидаги Янги Ўзбекистон боғи рўпарасида дарахтларнинг ёниб, кесиб кетилган ҳолати ҳақида маълум қилинганди.
Бу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси қуйидагиларни маълум қилади: Яшнобод туманидаги ушбу ҳудуд "Musamuxamedova-Djurayeva Dilfuza" фермер хўжалиги майдони бўлиб, унда жами 533 туп, шундан 2 туп ёнғоқ, 446 туп олхўри, 83 туп терак дарахтлари бўлган. Бу дарахтлар номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани аниқланган ва бу иш юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.