АҚШ президенти Доналд Трамп билан икки соатча телефонда мулоқот қилганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин журналистларга суҳбат тафсилотларини сўзлаб берганди.
Энди эса Доналд Трампнинг ушбу суҳбатдан кейинги баёнотларини келтирамиз:
- Ўйлашимча, тез орада нимадир содир бўлади. Бу урушга катта эго эгалари аралашган. Агар ҳеч нарса юз бермаса, биз ортга чекинамиз.
- Украина масаласида жиддий силжиш кузатилмаса, АҚШ мувофиқлаштирувчи ролини Европага топширади.
- Украинадаги уруш Европанинг муаммоси эди, АҚШ бекор аралашди.
- Менимча, Путининг жонига тегди. Путин тўхташни истайди, деб ўйлайман.
- Миямда Россия-Украинага босим қилишдан тўхташимни кўрсатувчи қизил чизиқ бор. Аммо у қанақа қизил чизиқлигини айтмайман.
- Украинани қурол билан таъминлаш режамиз йўқ эмас, бироқ уруш тўхташига ишонамиз.
- Тинчликка эришиш учун имконият бор, шу сабабли Россияга қарши санкцияларни кучайтирмаяпмиз.
- Америка аскари Украинага бормайди.
- Зеленский билан «мулоқот қилиш унча осон эмас».
- АҚШ Украинага «хорижий давлат учун рекорд миқдордаги маблағ»ни берди.
- Украинанинг низони бас қилиш ва тинчликка эришиш учун хатти-ҳаракатлари етарличами, 2-4 ҳафтадан сўнг бир нима дейиш мумкин.