АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берди.
1-синфга қабул икки босқичда (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул) амалга оширилади.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида электрон шаклда, туманларда (шаҳар) анъанавий шаклда ҳужжатлар қабул қилинади.
Чет эл фуқароларининг фарзандлари ҳудудий бошқармалар орқали белгиланган тартибда умумтаълим мактабларига қабул қилинади.
Нодавлат таълим муассасаларига қабул жараёнлари ўзлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.