Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда мигрантлар кафелари ёпилади

Россияда мигрантлар кафелари ёпилади

Россияда Crocus City Hall'даги терактдан сўнг вужудга келган ксенофобия тўлқини фонида Марказий Осиёдан мигрантлар ташриф буюрадиган кўплаб кафе ва ресторанлар ёпила бошлади, деб ёзади Озоди радиоси.

Бундай кафе эгаларидан бирининг айтишича, терактдан сўнг полиция ходимлари бу муассасаларга мунтазам ташриф буюра бошлаган, улар доимий равишда ташриф буюрувчилар ва ходимларни текшириб туришган, кўпларни ҳибсга олишган ва ҳоказо. Натижада одамлар кафега боришни тўхтатган.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Москвада бундай муассасаларнинг 75 фоизи аллақачон ёпилган.

Тожикистон ва Ўзбекистондан келганлар энг қаттиқ босимга дучор бўлмоқда.

Киритилди: 13:42 06.05.2024. Ўқилди: 2273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!