Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Инаугурациядан олдин Путиннинг янги лимузини намойиш этилди

Инаугурациядан олдин Путиннинг янги лимузини намойиш этилди

«Россия 1» мухбири Павел Зарубин биринчи марта Россия президенти Владимир Путиннинг янгиланган Аурус Сенат автомобилини намойиш этди. У тегишли видеоларни ўзининг Телеграм-каналида эълон қилган.

Аурус янгиланишидаги асосий нарса янги кўринишдир.

Умумий контсепция ўзгармаган бўлсада: оптика, бампер, радиатор панжараси, капот ва олд қанотлар ўзгартирилган.

Журналистнинг аниқлик киритишича, Россия давлат раҳбари 7 май куни Кремлда бўлиб ўтадиган инаугурация маросимига ўзгартирилган аурусда келади.

Янгиланган Аурус Сенат лимузини ҳақида батафсил маълумот 7 май, сешанба куни пайдо бўлиши керак. Шу кундан бошлаб махсус мўлжалланган гараж паркига янги лимузин қўшилади.

Киритилди: 10:20 06.05.2024. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!