Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Янги ўқув йили учун давлат ОТМларга ҳужжат топшириш бошланди

Янги ўқув йили учун давлат ОТМларга ҳужжат топшириш бошланди

Бугундан бошлаб абитуриентлар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

➖ абитуриентлар 5-июндан 25-июнга қадар (25-июн куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди холос;

➖ агар кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда айнан ўзи кирмоқчи бўлган ОТМда ижодий имтиҳон топшириш шарт эмас. Масалан, кимдир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетига кирмоқчи бўлса, унда ижодий имтиҳонни исталган ҳудудда, айтайлик Бухоро ёки Андижонда топширса ҳам бўлади;

➖ Тест топшириш ҳудуди қисмида Сўх ва Денов тумани ҳам бор. Яъни Сўх туманидагилар Фарғона шаҳрига, Денов ҳамда унинг атрофидаги туманлар Термиз шаҳрига келиши шарт эмас;

➖ Аввалги йилларда битирганлар тестга кириш учун 187 минг 500 сўм миқдорида тўлов қилиши керак бўлади. Тўловни 25-июнгача бўлиб тўлаш ҳам мумкин, ундан кечикса, тестга киритилмайди;

➖ фикри ўзгариб қолган абитуриент 25-июнгача қайта ариза топширса бўлади. 25-июндан кейин аризани ўзгартиришга рухсат берилмайди;

✅ Имтиҳонлар июл–август ойларида ўтказилади.

Киритилди: 14:22 05.06.2025. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!