OpenAI, Стив Жобснинг беваси ҳамда Апплеънинг собиқ бош дизайнери Жони Айв билан ҳамкорликда сунъий интеллект билан жиҳозланган янги смартфон яратиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа SpaceX даражасидаги стартап сифатида кўриб чиқилмоқда ва унинг қиймати 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Жони Айв – британиялик дизайнер бўлиб, 27 йил давомида Апплеънинг бош дизайнери бўлган. iPhone, iPod, MacBook ва Apple Watch каби қурилмалар учун минималист ва ўзига хос услубни у компаниянинг ўзига хос белгисига айлантирган. 2019 йилда Айв Apple’дан кетиб, LoveFrom номли ўзининг дизайн студиясини ташкил қилди, у ерда у архитектура, мода ва технологиялар соҳасидаги лойиҳалар билан шуғулланади. 2022 йилда Apple у билан маслаҳат ҳамкорлигини якунлади.
Airbnb раҳбари Браян Чески Жони Айвни OpenAOI асосчиси Сем Альтман билан таништирди. Улар генератив сунъий интеллект имкониятлари технологик саноатга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган инновацион қурилмаларни ишлаб чиқиш учун катта салоҳиятга эга деб ҳисоблайди.
LoveFrom ҳаммуассиси Марк Ньюсон лойиҳа ҳозирда концептуал ишлаб чиқиш босқичида эканлигини, ва қурилманинг аниқ чиқиш санаси ҳали белгиланмаганлигини маълум қилди.