Apple смартфонларининг янги авлоди батареялари биринчи марта 5000 миллиампер-соат чегарасига этади. Қайд этилишича, бундай сиғимдаги аккумулятор iPhone 17 Pro Max сериясида энг қиммати бўлади.
Таққослаш учун, жорий iPhone 16 Pro Max'да 4676 мА/соат, iPhone 15 Pro Max'да 4422 мА/соат, iPhone 14 Pro Max'да 4323 мА/соат ва iPhone 13 Pro Max'да 4352 мА/соат бўлган.
Apple ниҳоят ўз смартфонларининг асосий муаммоларидан бирини қисман ҳал қилади. Бироқ 5000 мА/соат аккумулятор билан ҳам Америка брендининг телефонлари Хитой брендларининг айрим қурилмаларидан ортда қолади. Осиё ишлаб чиқарувчиларининг кўплаб моделларида 6000-7000 мА / соат қувватга эга батареялар мавжуд.