Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Яна ис газидан заҳарланиш: Қўқонда 3 киши ҳалок бўлди

A A A
Яна ис газидан заҳарланиш: Қўқонда 3 киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 28 октябрь, душанба куни ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги кватирада юз берган ҳодисага иссиқлик қозонининг дудбуронидаги носозлик сабаб бўлган. Аниқланишича, дудбурон ва қозон ораси очилиб қолган.

Ҳурматли фуқаролар, иситиш печкалари ва буғқозонларини ишлатишдан олдин, уларнинг созлигини текширинг. Ис гази билан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг, — дейилади хабарда.

Киритилди: 08:50 29.10.2019. Ўқилди: 3486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!