Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Яна бир ўзбек Европа гранди сафига ўтиши мумкин: "Ювентус" терма жамоамиз вингерига қизиқиб қолди

Яна бир ўзбек Европа гранди сафига ўтиши мумкин: "Ювентус" терма жамоамиз вингерига қизиқиб қолди

Ўзбекистон миллий жамоаси ва Эроннинг "Персеполис" клуби вингери Остон Урунов "Ювентус" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Эроннинг Fotballi.net портали хабар берди.

Манбага кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби спорт директори (Марко Оттолини) Ўрунов ҳақида терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро билан гаплашган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли вингеримиз Мисрга қарши ўйинда дубль қайд этиб, ўйиннинг энг фаол футболчиси бўлган эди.

Transfermarkt уни ҳозирда 2 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг теҳронликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 18:39. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!