Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна бир соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилади

Яна бир соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилади

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Хоразм вилояти сув хўжалигида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, илғор технологиялар, илм-фан ютуқларини татбиқ қилиш, вилоят тупроқ-иқлим шароитларида суғоришнинг инновацион ва ресурс тежамкор технологияларини кенг жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан марказ ўзан тизимлари, дренаж ва гидрометрия лабораториялари ташкил қилинади.

Белгилаб қўйилишича:

  • марказ бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига ўтказилади;
  • Молия вазирлиги 2021 йил 1 мартдан бошлаб марказ раҳбар ва илмий ходимлари иш ҳақини Фанлар академияси илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимлари базавий лавозим маошларига ўтказади ҳамда бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар-ходимлари базавий лавозим маошларига тенглаштиради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 744-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.

Қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ш.Ғаниев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов зиммасига юкланади.

Киритилди: 11:59 29.03.2021. Ўқилди: 6082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!