АҚШнинг Колорадо штати фуқаросида қора ўлат хасталиги қайд этилди.
Бу АҚШда 2015 йилдан бери инсонда тасдиқланган биринчи ҳолат, деб ёзади The Denver Post.
Бироқ, ҳукумат штатда ўлат мавсумий эканлигига ҳамда хавотирланиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигига ишонтирмоқда.
Ўз навбатида, шифокорлар ҳам зарур чоралар кўрилган ҳолда, инфекция хавфи жуда кичик эканлигини таъкидлаб, маҳаллий аҳолига ёввойи ҳайвонлар билан алоқа қилмаслик, шунингдек, чорва касалликлари билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатда ҳам ветеринарга мурожаат қилишни маслаҳат беришмоқда.
Мақолада, шунигдек, 2015 йилда икки киши Колорадода қора ўлат қурбони бўлганлиги қайд этилган.
Аввалроқ, Колорадо соғлиқни сақлаш расмийлари, олмахонда қора ўлат билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланганини маълум қилишган эди.
Бундан ташқари, июль ойининг бошида Хитой ҳукумати Мўғулистонда қора ўлат касаллигини тасдиқлади. Бу ҳақида хабар берилгандан сўнг эса Ғарбий Мўғулистондаги Ховд вилоятининг икки ҳудуди 29 июнь соат 10:00 дан бошлаб номаълум муддатга карантинга олинди.