Индонезия ҳаво кучлари Туркиядан ҳарбий амалиётлар учун тахминан 5 миллион долларга Байрактар ТБ2 дронларини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Бу қарор Индонезия ҳарбий-ҳаво кучлари бошлиғи ҳаво маршали Муҳаммад Тони Харжононинг Анқарага ташрифи, у ерда учувчисиз самолётнинг техник-иқтисодий имкониятлари ва иш фаолиятини баҳолаши ортидан қабул қилинди.
Харжоно, Байрактар ТБ2 разведка ва кузатув миссиялари учун жуда мос эканлигини ва шунинг учун Индонезиянинг мавжуд ҳаво мудофаа тизимларини сезиларли даражада яхшилаши мумкинлигини айтди.