Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Яна бир давлат президенти устидан жиноят иши очилди

Яна бир давлат президенти устидан жиноят иши очилди

Арманистон Бош прокуратураси мамлакат президенти Армен Саркисяннинг қўш фуқаролигини сақлагани бўйича жиноят иши очди. Бу ҳақда Арманистон адвокатлар палатаси раиси Ара Зограбян Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, аввалига Махсус тергов қўмитаси жиноят иши қўзғашни рад этган, адвокатлар эса ушбу қарор устидан шикоят қилган. Зограбяннинг сўзларига кўра, Бош прокуратура Махсус тергов қўмитасининг қарорини бекор қилди ва Жиноят кодексининг 325-моддаси 1-қисмига (ҳужжатларни қалбакилаштириш, улардан фойдаланиш) мувофиқ иш очган. 

Арманистон конституциясига биноан 40 ёшдан катта ҳамда охирги олти йил Арманистон фуқароси бўлиб, мамлакатда мунтазам яшаган шахс президент бўлиши мумкин. Зограбяннинг таъкидлашича, 2018 йилнинг мартида президент лавозимини эгаллаган Армен Саркисян камида 2012 йилнинг охиригача Британия фуқаролигини сақлаб келган. Амалдаги қонунчиликка кўра, у Британия фуқаролигидан 2012 йилнинг 1 мартигача воз кечган бўлсагина президент этиб сайланиши мумкин.

Бундан ташқари, Арманистон адвокатлар палатаси раиси Ара Зограбян президент Саркисяннинг дипломатик фаолият билан бирга шахсий бизнес билан ҳам шуғулланганини айтмоқда. 

Британия солиқ хизмати маълумотига кўра, 2011-2014 йилларда тақдим этилган ҳужжатларда Армен Саркисян Eurasia House International фирмасининг муассиси ва директори сифатида қайд этилган, яшаш жойи ва фуқаролиги эса Британия деб кўрсатилган. 

Саркисяннинг ўзи Британия фуқаролигидан 2011 йилда воз кечганини айтиб келади.

Киритилди: 17:36 04.05.2021. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!