Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Яна бир банк ходими ишга тикланди

A A A
Яна бир  банк ходими ишга тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 27.09.2021 йилдаги ижро варақасига асосан хусусий банк ходими У.А. билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиб, кредит таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга тиклаш кўрсатилган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси Ж.Аъзамов томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Давлат ижрочиси барча ижро ҳаракатларини белгиланган тартибда олиб бориб Қонуннинг 72-моддасига асосан амалга оширди ҳамда банкнинг буйруғига асосан А.У. кредит таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга тикланди.

Киритилди: 09:58 27.01.2022. Ўқилди: 3847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!