Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Яманда ҳусийлар президент саройига ҳужум қилди: беш киши ҳалок бўлди

Яманда ҳусийлар президент саройига ҳужум қилди: беш киши ҳалок бўлди

Яманнинг Аден шаҳридаги президент саройига ҳусийлар томонидан ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, «Йемен Онлайн» хабар берди.

Яман ахборот вазири Муаммар ал-Ирёнийнинг айтишича, «Ал-Маъашиқ» саройига бешта баллистик ракета келиб тушган. Бош вазир Шая аз-Зинданий ва бошқа вазирлар жабрланмаган.

Ҳусийлар ҳужум Адендаги Саудия Арабистони билан боғлиқ ҳарбий штабга қаратилганини билдирган. Яман бош вазири ҳужумни қоралаб, ҳарбий операциялар давом этишини таъкидлаган.

Можаро сўнгги ойларда Қизил денгиз соҳили ва Боб ал-Мандаб бўғози атрофида кучайган. Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 6 августдан бери жангларда камида 1282 киши ҳалок бўлган, 5890 киши жароҳатланган. БМТ маълумотига кўра, 201 минг киши уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Киритилди: 17:18 16.10.2026. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!