Исроил ҳарбийлари бу сафар яманлик ҳутийлар томонидан яҳудий давлати томон янги ракета учирилишини қайд этди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳужуми хавфи эълон қилинган.
Кейинроқ ҳарбийлар бу битта ракета эканлигини, бироқ у Исроил ҳаво ҳудудига етиб бормасдан қулагани ҳақида хабар берган.