"Барселона"нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал клуб билан янги меҳнат келишуви имзолашга яқин.
"Кўк-анорранглилар" ва ёш футболчи ўртасидаги янги шартнома 2030 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Амалдаги битим 2026 йилда якунига етади.
Ламин — Каталония клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи жорий мавсум "Барселона" таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ҳамда 12 та ассист қайд этди.