“Челси” футболчиси Эден Азар келажаги борасида бир қарорга келди.
“Реал” клуби белгиялик футболчи билан клубдан кетган Криштиану Роналдунинг ўрнини тўлдиришни мўлжаллаган. “Челси” раҳбарияти эса етакчисини ўз сафида олиб қолишни ният қилганди. Антонио Конте даврида Азарнинг “Реал”га ўтиши бир қадар ойдинлашган бўлса, Маурисио Сарри даврида бу масала боши берк кўчага кириб қолди. Аслида, ҳаммаси Азарнинг ўзига боғлиқ бўлиб қолганди.
“Тhe telegraph” нашрининг хабар беришича, белгиялик футболчи Саррининг режаларига ишонган ва Лондонда қолишга қарор қилган. Аммо у 2020 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Маълумот учун, Сарри “Челси” билан Англия чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритиш ниятида.