Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Якун яқинлиги — факт": Роналду фаолиятини тугатиш ва асосий мақсади ҳақида гапирди

"Якун яқинлиги — факт": Роналду фаолиятини тугатиш ва асосий мақсади ҳақида гапирди

"Ан-Наср"нинг афсонавий ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг фаолияти якуни яқинлашаётганини тан олди. Шу билан бирга, у майдондаги ҳар бир лаҳзадан завқланишда давом этиш истагида эканини таъкидлади.

"Мен нафақат ҳозирги авлод, балки аввалги ва кейинги авлодлар учун ҳам ўйнашда давом этяпман. Кундан-кунга, ўйиндан-ўйинга ва йилдан-йилга, ҳатто фаолиятим якуни яқинлашаётган бўлса-да, футболдан завқ оляпман. Бу — факт.

Менинг фаолиятим ажойиб кечди ва буни шу руҳда давом эттиришни истайман. Мен ҳали ҳам футболдан ҳузур оляпман, голлар уряпман... лекин энг муҳими — ғалаба қозониш. Биз ҳақиқатан ҳам лигада чемпион бўлишни истаймиз", — деди португалиялик юлдуз.

Киритилди: Бугун 18:42. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!