Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

13 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли турар жой биноларидан бирининг ташқи қисмида (фасадида) ёнғин юз берди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилишича, бугун, 13 июн куни соат 10:21 да Яккасарой тумани, Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисми (фасади) ёнаётгани ҳақида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.

Шунингдек, хавфсизлик чоралари доирасида кўп қаватли уйдаги барча фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ташкил этилган.

Маълум қилинишича, вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!