Бугун 23 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Яккасарой туманида жиноят содир этган Акмал Шукуров Қозоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинди

Яккасарой туманида жиноят содир этган Акмал Шукуров Қозоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинди

Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширинганлиги сабабли унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") ва 104-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан айб эълон қилиниб "Қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинганлиги ва Қозоғистон Республикасида ушланганли ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда Акмал Шукуров Қозоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинганлигини ва тергов ҳаракатлари давом этаётганлигини маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, қонун устуворлиги ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади.

Киритилди: 14:49 21.03.2025. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!