Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида ёнғин содир бўлди

A A A
Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида ёнғин содир бўлди

Бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қўшбеги дахасида жойлашган Яккасарой технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида тахминан 1000 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:29 да қуршаб олинган ва соат 18:07 да бартараф этилган.

Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус сув ташишга мўлжалланган (водовоз) автомобиль, 1 та қутқарув отряди экипажи жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 22:43 01.09.2022. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!