Бугун 21 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Яҳудийлар президенти Қозоғистонга келади

Яҳудийлар президенти Қозоғистонга келади

Исроил президенти Қозоғистонга келади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Исроил Президенти Исхак Герцог билан телефон орқали суҳбат ўтказди, деб хабар бермоқда Nur.kz Акордага асосланиб.

Исроил томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбат давомида Исхак Герцог Қосим-Жўмарт Тўқаевни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан қутлаган.

"Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилиб, икки томонлама манфаатли алоқаларни бундан кейин ҳам юқори даражада сақлаб қолишга тайёрликларини тасдиқлашди", дейилади хабарда.

Унга кўра, Исроил президентининг бир йил ичида Қозоғистонга ташриф буюриши тўғрисида келишувга эришилган.

Исроил Кнессетининг (қонун чиқарувчи орган) расмий веб-сайтида айтилишича, Исхак Герцог 2021 йилда Исроил президенти этиб сайланган. Бундан олдин у бир неча йил давомида "Сохнут" яҳудий агентлигига раҳбарлик қилган.

Исроилда Президент асосан вакиллик ва маросим вазифаларини бажаради. Исроилнинг ҳақиқий ҳокимият ваколатлари Исроил ҳукуматига тегишли.

Киритилди: 16:12 20.03.2025. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!