Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
ХВЖ ҳисоб-китобларига кўра, Украина аҳолиси ҳозирда 32,9 миллион кишини ташкил қилади, можаронинг тугаши эса чет элдан қочқинларнинг қисман қайтишига олиб келади. 2026 йилда мамлакат аҳолиси 33,4 миллион кишига кўпайиши кутилмоқда. 2022 йилнинг февралига қадар ХВЖ маълумотларига кўра, Украина аҳолиси 41 миллион киши эди.
29 март куни Халқаро Валюта Жамғармаси прогнозига кўра, Украинадаги можаро 2025 йилнинг сўнгги ойларида тугаши мумкинлиги айтилганди. Шу билан бирга, “хавфлар ниҳоятда юқорилигича қолаётгани” қайд этилган.
Можарони ҳал қилишда муваффақиятга эришиш Украина иқтисодиётидаги вазиятни яхшилашга ҳисса қўшиши мумкинлиги қайд этилди.