Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

ХВФ Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради

ХВФ Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.

Ўзбекистон билан Халқаро валюта фонди ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, пул-кредит ва фискал сиёсатни такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар каби устувор йўналишларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда ХВФ билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Бу даврда фонднинг 70 дан ортиқ миссияси Ўзбекистонда бўлди, эксперт-техник кўмак кенгайиб бормоқда.

ХВФ раҳбари Кристалина Георгиева Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлади ҳамда унинг амалга оширилишига бундан буён ҳам кўмаклашишига тайёрлигини билдирди.

Глобал иқтисодиёт ва барқарор тараққиётга оид долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу билан Ўзбекистон Президентининг Самарқандга ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Киритилди: 19:37 06.06.2023. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!