2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга визасиз тартибда келувчи чет эл фуқаролари учун янги талаб амалга киритилади.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, бундай фуқаролар «Gosuslugi RuID» мобил иловасида олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.
QR-код чегарадан ўтишда тақдим этилиши лозим.
Рўйхатдан ўтиш тартиби:
Шахсий кабинет яратиш;
Фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш.
Ариза сафардан камида 72 соат олдин топширилиши керак.
Агар келиш зарурати кутилмаганда — масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти сабабли юзага келса — аризани сафарга 4 соат қолганида ҳам юбориш мумкин.
Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:
Беларусь фуқаролари;
6 ёшгача бўлган болалар;
Виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади. Бу ҳолда ҳам улар шахсан рўйхатдан ўтган бўлиши ва шахсий кодга эга бўлиши шарт.