Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хушхабар! Жариманинг 70 %и тўланса, қолганидан озод бўлиш мумкин

Хушхабар! Жариманинг 70 %и тўланса, қолганидан озод бўлиш мумкин

Ҳуқуқбузар жарима солиш ҳақида қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши мумкин. Бу бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилмоқда, деб хабар берди депутат Расул Кушербаев.
Кодексга янги киритилаётган 332-1 моддага кўра:
маъмурий жарима суд томонидан тайинланганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;
ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ушбу тартиб қўлланилмайди.
Ўтган даврда Ички ишлар органлари томонидан солинган жарималарнинг ихтиёрий равишда тўланган кўрсаткичлари баланд эмаслиги маълум бўлди. Бу кўрсаткич 2017 йилда 43 фоизни, 2018 йилда эса 55 фоизни ташкил этган.
Хорижий мамлакатлар қонунчилигида (Англия, Франция, Испания, Италия, Россия, Қозоғистон каби) ҳуқуқбузар жариманинг 70 ёки 50 фоизини қонунчиликда белгиланган муддатда (жойнинг ўзида ёки 7, 15, 20 ёҳуд 21 кунда) тўласа жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. 
Ёдда тутиш керакки, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради ҳамда мазкур қонун кучга киргандан сўнг чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга тадбиқ этилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни тўлаш масаласи фуқароларни нисбатан кўпроқ безовта қилишини инобатга олиб, кемералар билан боғлиқ жараёнда муаммолар келиб чиқмаслиги учун лойиҳа устида кўпроқ тортишишга тўғри келди, деб ёзади депутат.

Киритилди: 11:09 07.08.2019. Ўқилди: 2769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!