Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Худудларда ноқонуний "валютчик"лар ушланди

Худудларда ноқонуний "валютчик"лар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.Р. фуқаро Ж.Х.га жами 5 000 АҚШ долларини 64,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далилла билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Н. фуқаро А.А.дан жами 5 000 АҚШ долларини 63 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:20 18.06.2025. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!