Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Худудларда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

Худудларда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси, Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Жиззах шаҳари ва Зомин туманида савдо дўконларида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.К. ва Ж.Ў. харидорларга хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконларидан умумий баҳоси 59,1 млн сўмлик жами 2 366 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Н. ва Ш.С. харидорга 2 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, умумий баҳоси 27,7 млн сўмлик жами 1089 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Узун туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, “S.D.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконидан 26 турдаги жами 429 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186˗1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:35 30.01.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!