Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ховос тумани собиқ ҳокими қамалди

Ховос тумани собиқ ҳокими қамалди

2020–2023 йилларда Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими бўлиб ишлаган Учқун Камолов озодликдан маҳрум этилди. У ер ажратиш тартибини бузиш, давлат маблағларини талон-торож қилиш каби жиноятларда айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, Камолов давлат манфаатларига миллиардлаб сўм зарар етказган. У ер ажратиш комиссияси раиси сифатида қонунга хилоф равишда 144 гектар ерни тадбиркорларга берган ва бу билан 8,8 млрд сўм, шунингдек, яна 3 ҳолатда 6,3 млрд сўм зарар келтирган. У 3 йил 5 ой 23 кунга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 16:55 04.06.2025. Ўқилди: 1787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!