Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

A A A
Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 8 март Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олинадиган кунларни эълон қилди.

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;

9 март (якшанба) — дам олиш куни;

10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

21 март (жума) — Наврўз байрами;

22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

23 март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Киритилди: 10:33 04.03.2025. Ўқилди: 2616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!