Деярли барча овозлар санаб чиқилганидан кейинги натижаларга кўра, Хорватиянинг амалдаги президенти Зоран Миланович учун сайловчиларнинг қарийб 75 фоизи овоз берган, унинг рақиби ҳулмрон “Хорватия Демократик Ҳамжамияти” партиясидан номзод Драган Приморац эса тахминан 25 фоиз овоз олган.
Хорватияда президентнинг ваколатлари унчалик катта эмас, аммо расмий давлат раҳбари қонунларни блоклаши мумкин, шунингдек, Қуролли кучлар олий қўмондони ҳисобланади. Миланович Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва NATO'ни кенгайтиришга қатъий қаршилик билдириб келмоқда.