Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хорижликларга ер ижараси: қонунчиликда номувофиқлик борми?

Хорижликларга ер ижараси: қонунчиликда номувофиқлик борми?

Ховосдаги воқеалардан сўнг хорижий инвесторларга ер ижарага бериш масаласи яна кун тартибига чиқди. Ер кодексига кўра, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер фақат Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага берилиши мумкин.

Бироқ 2025 йил июль ойида Вазирлар Маҳкамасининг 709-сон қарорига киритилган ўзгаришлар билан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалиги ерларини электрон аукцион орқали ижарага олиш ҳуқуқи берилди.

Мутахассисларга кўра, бу ҳолат Ер кодекси қоидаларига зид, чунки кодексда бундай ерларни аукцион орқали бериш назарда тутилмаган.

Масала юзасидан масъул идоралардан расмий изоҳ кутилмоқда.

Киритилди: 16:48 20.01.2026. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!