Бугун 25 февраль, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Хорижлик футболчи: «Ўзбекларда мақсад йўқ, тез таслим бўлишади ва катта баҳслардан қўрқишади»

Хорижлик футболчи: «Ўзбекларда мақсад йўқ, тез таслим бўлишади ва катта баҳслардан қўрқишади»

Аввалроқ “Пахтакор” клубида тўп тепувчи Драган Черан хориж ОАВсига интервью бергани ҳақида ёзган эдик.

Футболчи интервьюсида ўзбек футболи ҳақида гапирди. У Ўзбекистонда икки футболчи, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедовни алоҳида таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича шу футболчилар мамлактда энг яхшилари. Шунингдек, Ўзбекистонга хорижлик мураббий Эктор Купер олиб келингани, Купер ўзбек футболидаги менталитетни ўзгартиришга урингани, лекин бунинг фойдаси йўқлигини таъкидлади.

“Ўзбекларда мақсад йўқ, тез таслим бўлишади ва катта баҳслардан қўрқишади. Купер ҳайдалди ва энди жамоани маҳаллий мураббий бошқармоқда. Ўзбеклар Карлос Кейрушни олиб келишга уринишди, бироқ у 6-7 млн. евролик маош сўради” – деди Черан.

Шу билан бирга Ўзбекистонда жанг спортида яхши спортчилар борлиги, футбол эса шунчаки жамоавий спорт тури эканини айтди. Футболга кўп пул ажратилаётгани, лекин булар секин амалга ошаётгани таъкидланди.

Киритилди: 11:45 17.01.2020. Ўқилди: 3972 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!