– Биз уларни ўзимиздаги шифохоналарга олиб келиб, Янги Ўзбекистон тиббиётида ўз мактабини яратишига хизмат қиладиган янги тизимни йўлга қўямиз, – деди Президентимиз.
Бундай мутахассисларнинг ойлик иш ҳақига 50 миллион сўмгача устама тўланади. Иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
Уларга атрофида кучли жамоа шакллантириш, бирга ишлайдиган шифокор, ассистент ва ҳамшираларни мустақил танлаш имконияти берилади. Нуфузли конференцияларда қатнашиш ва хориждаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш харажатлари қопланади.
Бу ишлар 26 та ихтисослашган марказдан бошланади. Ҳар бир марказ директори келаси йили 5-10 нафардан ватандош шифокорни жалб этишга масъул бўлади.