Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.С. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Дубай шаҳри ва Молдавия давлатига ишга юборишини айтиб, 2 000 АҚШ доллари ва 4 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “E.W.” МЧЖ раҳбари Б.У. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.Л.нинг ишончига кириб, уни миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Белоруссия давлатига ишга юборишларини ваъда бериб, 500 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:26 07.08.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!