Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россиядан собиқ денгиз пиёдаси Роберт Гилманни озод қилишни сўради

АҚШ Россиядан собиқ денгиз пиёдаси Роберт Гилманни озод қилишни сўради

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ давлат котиби Рубио ушбу масалани 23 июл куни Манилада Лавров билан учрашувда кўтарган. Reuters манбасининг таъкидлашича, Лавровнинг жавоби унга маълум эмас.

​Давлат департаментида таъкидлашларича, улар Гилманнинг ишини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни АҚШга қайтариш чақириғи билан Россия томонига бир неча бор мурожаат қилишган.

​Вашингтон, шунингдек, америкаликнинг соғлиғи ҳолатидан хавотир билдирган.

Россияда жазо ўтаётган АҚШ фуқароси, собиқ денгиз пиёда аскари Роберт Гилман психиатрия бўлимига ётқизилди. Reuters агентлигига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари унинг аҳволи ўта оғир экани ва қамоқхонада қийноққа солинган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 13:42. Ўқилди: 1216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!