Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хорижий давлат раҳбарлари Мирзиёевни Ғалабанинг 77 йиллиги билан табриклашди

Хорижий давлат раҳбарлари Мирзиёевни Ғалабанинг 77 йиллиги билан табриклашди

Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кўп миллатли Ўзбекистон халқининг буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этганлар.

“Табрикномаларда бугунги эркин ва тинч ҳаётимиз йўлида жанг майдонида чинакам қаҳрамонлик, мислсиз жасорат ва матонат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва миннатдорлик билдирилган”, - дейилгна хабарда.

Ўзбекистон президенти ва халқига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик, мамлакатимизга барқарор тараққиёт ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Мирзиёевга Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз табрикларини йўллашган.

Бундан ташқари, Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедевдан қутловлар келган.

Киритилди: 17:49 09.05.2022. Ўқилди: 1829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!