Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб 20 июлдан кучга киради

Хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб 20 июлдан кучга киради

Жорий йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган эди.

Жумладан:

  • ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
  • темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
  • автомобил ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин.

2025 йил 20 июлдан эса хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб кучга киради.

Унга кўра:

  • темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календар кундан;
  • ҳаво транспортида уч календар кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.
Киритилди: 18:32 15.07.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!