Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлардан огоҳлантириш берилди

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлардан огоҳлантириш берилди

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун ижтимоий тармоқ фаоллари турли пластик карта рақамларига пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда.

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.

❗️ Эслатиб ўтамиз, aгар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

Киритилди: 19:10 10.01.2026. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!