Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Хорижда ишлаш учун шошма-шошар қарор қабул қилманг!» — Миграция агентлиги

«Хорижда ишлаш учун шошма-шошар қарор қабул қилманг!» — Миграция агентлиги

Агентлик хорижда ишлашни режалаштираётган фуқароларга қарор қабул қилишда шошилмаслик ва фақат ишончли манбаларга мурожаат қилишни тавсия этмоқда.

Миграция агентлиги маълумотига кўра, айрим блогерлар ёлғон реклама орқали фуқароларни лицензиясиз фирмаларга ишонишга ундамоқда. Бу эса уларнинг молиявий ва ҳуқуқий муаммоларга дуч келиш хавфини оширади.

Агентлик бундай ҳолатларни қоралаб, инфлюенсерлар ва блогерларни жамоатчилик олдида масъулиятли бўлишга чақирди. Хорижда хавфсиз ишлаш учун фуқароларга фақат лицензияга эга хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилиш, шартномаларни диққат билан ўқиш тавсия этилди. Лицензияга эга агентликлар рўйхати расмий портал ва агентлик сайтида жойлашган.

Шунингдек, ишга жойлашиш бўйича ишончли эълонлар фақат Миграция агентлигининг «Xorijda ish» телеграм канали ҳамда лицензияга эга агентликлар каналларида эълон қилинади.

Агентлик фуқаролардан мазкур огоҳлантиришни яқинлари ва танишларига етказишни, хорижда ишлаш масаласида эса ҳар доим расмий ва текширилган манбаларга таянишни сўради.

Киритилди: 18:22 08.08.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!